Яқинда дадам мени ва синглимни Тошкентдаги “Ғалаба боғи”га олиб бордилар. Ўша куни биз Иккинчи жаҳон урушида қатнашган инсонлар ҳақида билиб олдик. Биз боғ дарвозасидан кириб ўнг томонга юрган эдик, киноларда кўрганимиз каби ҳақиқий ҳандақ олдидан чиқдик. Унинг тош тўкилган ичида юриб аскарлар бу ерда қандай яшаганига гувоҳ бўлдик.