
– Бир гапдан қолсанг ўласанми? Эр ўрнида кўриб бош эгмайсан ҳеч", – дебди. Хотин эса:
– Ҳо, нега энди? Куни билан бир оғиз ширин сўзингизни, эътиборингизни мендан қизғанасиз – дебди.
– Ўзинг доим заҳарингни сочаверсанг, қандай яхши гапирай. Айб ўзингда! – дебди эр.
Можаролари тугамабди. Уларни бақир-чақирини эшитган бир қўшниси келиб: "Фалон жойда бир донишманд бор. Ўшанга учрашинглар. У муаммоларингизни ҳал қилади", – деб маслаҳат берибди.